КУН КУЛГИСИ…

0

 

* * *

 

— Дадаси, мен сизга фақат икки пиёлагина ичкилик ичинг-да, кечқурун соат ўн бўлмасдан уйга етиб келинг демаганмидим?

— Шунақа деганмидинг? Уф-ф, гапларингнинг ўрнини алмаштириб қўйибман!

 

* * *

 

Эркак алоқа бўлимига жўнатма жўнатиш учун келди. Ҳеч ким йўқ. Ходима газета ўқиб ўтирарди.

— Кечирасиз… — деди эркак…

Сўзини тугатмасдан ходима бақирди:

— Навбатга туринг!..

— Ахир…

— Навбатга туринг дедим!..

Эркакнинг жаҳли чиқиб ходиманинг юзига туфлаб юборди. Аёл жаҳл билан ўрнидан турди-да, титраб-қақшаб деди:

— Бу нима қилганингиз? Ҳозир милиция чақираман!

— Ие, сиз мени тупурди деб ўйладингизми?.. Қаранг, навбатда қанча одам турибди!

 

* * *

 

Масхарабоз психиатр ҳузурига келиб сўради:

— Нега одамлар менинг устимдан кулаверади?

 

* * *

 

— Бўпти, ўртоқ бошлиқ, сиздан кетиб циркка ишга жойлашаман. Акробатларнинг кетидан супураман.

— Уларнинг кетидан ниманиям тозалардинг?!.

— Сиз ҳам ўттиз метрдан пастга сакраб кўринг-чи!..

 

* * *

 

— Дўхтир, виждонни ҳам операция қила оласизми?

— Ҳа, фақат пулини олдиндан тўлайсиз.

 

* * *

 

— Дўхтир, мен радиоман!

— Сиз менгамас, психиатрга киринг!.. Айтганча, тўхтанг, эртанги об-ҳавони эшитиб олай!

 

* * *

 

Бош репетиция тугагач, кимдир бастакордан сўради:

— Хонанда қўшиқни қўлидан келганича ижро қилди. Нега уни мақтаб қўймадингиз?

Шунда бастакор қўшиқчига яқин борди-да, унга қўл узатиб деди:

— Азизим, мен сиздан хафаман!

 

* * *

 

Руҳий хаста аёл палатадошига деди:

— Мен ҳомиладорман! Уч эгизакли бўларканман.

— Қаердан билдинг?

— Уч марта ҳомиладорликка тест топширгандим. Уч мартасидаям ҳомиладор бўлиб чиқдим.

 

* * *

 

Эр уйга келиб остонаданоқ хотинига қичқирди:

— Хотинжон, ейишга бирор ниманг борми? Қорним сурнай чаляпти!

— Музлаткични очиб кўринг, нима бўлса, олиб еяверинг!

Музлаткични очиб кўрган эр яна қичқирди:

— Оҳ, ўзимнинг пазандагинам! Манави музларни ўз қўлларинг билан пиширдингми?

 

* * *

 

Йигит дўстига ҳасрат қиляпти:

— Менга қара, бир нарсани тушунмайман. Уйланмасимдан олдин кўчага чиқсам, бирор аёл ёки қиз менга қайрилиб ҳам қарамасди. Уйландим-у, ташқарига чиқсам, уларнинг ўзлари гап отадими-ей, танишишни таклиф қиладими-ей!.. Бунинг сири нимада экан-а?

— Эҳ, бунинг сири шундаки, уйлангандан сўнг сен оппоқ, дазмолланган кўйлакда, соқолларинг қиртишлаб олинган, сочларинг силлиқ таралган, умуман, ўзингга етарлича оро берган ҳолда кўчага чиқа бошладинг.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here