Қашқадарёда Яккабоғ туман мажбурий ижро бюроси раҳбари оламдан ўтди…

2

 

Ёдингизда бўлса, уч ой олдин Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги мажбурий ижро бюроси раҳбари Баҳром Жўраевни қўл остидаги ходим пичоқлаб кетгани ҳақида хабар бергандик. Баҳром Жўраев куни кеча жароҳат ўта оғир бўлгани сабабли оламдан ўтди.

Ўшанда фожиа шундай тус олганди. Баҳром Жўраев қўл остида ишлаган Шавкат Ибратов исмли ходимни ишдан бўшатган. У аламдан тўйиб спиртли ичимлик ичган-у, собиқ раҳбарининг кабинетига қўлида пичоқ билан кириб келган. Натижада у Баҳром Жўраевга тўрт маротаба жиддий тиғ жароҳати етказган. Дастлаб Баҳром Жўраевни Яккабоғдаги касалхонада жарроҳлик амалиёти столига ётқизишди. Кейинроқ Қаршига олиб кетишди. У ердан Тошкент шаҳрига олиб келишди. Афсуски, тиббиёт ходимлари Баҳром Жўраевнинг ҳаётини сақлаб қола олишмади. У 2018 йил 2 августида оламдан ўтди.

У айнан тиғ жароҳатлари ўта жиддийлиги оқибатида вафот этганини Яккабоғдаги врачлар ҳам тасдиқлашди.

— Жабрланувчи, энди марҳумнинг тиғ жароҳати туфайли ошқозони, жигари, ошқозоности бези жиддий зиён кўрган, бир нечта қон томирлар кесиб ташланганди. — деди врачлардан бири. — Бундан ташқари, у кўп қон йўқотган. Жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Шундан сўнг уч-тўрт кун жонлантириш бўлимида ётди. Кейин эса яқинлари уни Қаршига олиб кетишди. У ердаги врачлар ҳам ёрдам бера олишмади шекилли, пойтахтга олиб кетилгани ҳақида эшитдик…

Баҳром Жўраев 2 августда Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги қабристонга дафн этилди.

Энди Шавкат Ибратов масаласига тўхталсак, у ҳозирга қадар республика жиноят мажмуасининг 104 моддаси, 1- қисми билан айбдор деб топилганди. Шавкат Жўраев вафот этгач, айблов ҳам кескин ўзгартирилади. Энди Ибратов шу модданинг 3-қисми билан айбдор деб топилади. Айби исботланса, у 8 йилдан 10 йилга қадар озодликдан маҳрум этилади.

ca-news. org

2 ФИКРЛАР

  1. МИБ чилар жуда талтайиб кетишди.Хак булсин,нохак булсин билиб билмай халкга озор беришяпти.Менинг фикримча юкоридаги вокеалар бу бошланиши.Одамлар орасида тартибсизликлар купая бошлайди.Кримиаллар ривожлана бошлайди.

    • Жуда тугри гапни айтдингиз. Шундай булиши тайин. Худо жазосини беради уларнинг. Чунки жуда куп одам каргайди уларни

Comments are closed.