Қизалоқ 7 ёшида компьютер ўйинини яратди!

0

Дастлаб онлайн-дўкон унга керакли бўлган логотипнинг йўқлиги боис ўйинни қабул қилмаган. Шунда қизалоқ яратган ўйинини ўз қўли билан чизиб чиққан. Ҳозир эса уни онлайн-дўкондан бемалол сотиб олиш мумкин.

Етти ёшли Пенни Макдональд “Steam” онлайн ўйин дўконига ўйинини жойлаштиришга улгурди. Айтиш жоизки, бу қизалоқ турли ёшдагилар учун ўйинлар яратувчи Ленс Макдональднинг қизи.

Отасининг қизи ўйинлар яратиш дастурини ўрганишни 24 июль куни бошлаган. Кейинчалик эса керакли дарсликни олиб, биринчи машғулотларни “Windows 98 ва Qbasis” эски компьютерида амалга оширган.

Ўйин 2 август куни чиқди ва «Саволга жавоб беринг» деб номланди. Унинг моҳияти жуда оддий – фойдаланувчига оддий мисоллар берилади, тўғри жавоблар учун балл тўплаб борилади.

Шуниси эътиборга лойиқки, қизнинг отаси уни фақат порталга олиб чиқишда ёрдамлашган, аммо умуман олганда, ўйин мустақил равишда қизалоқ томонидан ишлаб чиқилган.

Нодира Қурбонбоева тайёрлади