Риши Капур фильмининг намойиши Покистонда тақиқланди

0

Ушбу картина катта экранларга 3 август куни чиқди.

Покистондаги цензура бўйича федерал комиссия Риши Капурнинг навбатдаги фильмини “мусулмонликка қарши” деб топди ва Покистонда намойиш қилишни тақиқлаб қўйди.

Картина режиссёри бу ҳолатдан қаттиқ тушкунлика тушганини ижтимоий тармоқдаги саҳифасида таъкидлаб ўтди. Ваҳоланки, режиссёр Анубха Синх фильми покистонликлар томонидан илиқ кутиб олинади, дея ўйлаган эди.

У бу картина ҳиндлар ва мусулмонлар орасидаги меҳр-муҳаббатни кўрсатувчи кўзгу эканлигини айтиб, ноқонуний бўлса-да, уни кўриш учун йўл топишга даъват этди.

Нодира Қурбонбоева тайёрлади

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here