Сенат вакили дабдабали тўйларни тақиқлаш нега керакли натижани бермаслигини тушунтирди

1

Тўй-ҳашамлар ўтказилишини тартибга солиш мақсадида , Республика ишчи гуруҳи ташкил этилган. Бу борада салмоқли ишлар амалга оширилган ҳам Аммо сенаторнинг сўзларига кўра, “дабдабани қонунан тақиқлаш билан” иш битмайди.

Дабдабали тўйлар масаласи кун тартибидан олингани йўқ, Сенат аъзолари жойларда тўй-маросимлар миллий ва диний қадриятларимизга мос ҳолда, исрофгарчиликсиз ўтказилиши юзасидан доимий мониторинг олиб боришмоқда, деди Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Зайниддин Низамходжаев.

Низамходжаевнинг сўзларига кўра, Республика ишчи гуруҳини ташкил қилинган.  Ишчи гуруҳи тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, марака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солишга оид жамоатчилик фикрини ўрганиш билан шуғулланади ва бу борада қатор ишларни амалга оширган.

Хусусан, Республика ишчи гуруҳи томонидан давлат ва жамоат ташкилотлари иштирокида 10 мингдан зиёд учрашув, давра суҳбати ва тарғибот тадбирлари ташкил этилган. Муҳокамаларда 120 мингдан ортиқ мутахассис ва экспертлар, жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари қатнашганлар.

Республика ишчи гуруҳлари, хусусан, Адлия органлари, Республика маънавият ва маърифат маркази, «Ижтимоий фикр» жамоатчилик маркази томонидан 250 мингдан ортиқ фуқаролар ўртасида сўровнома ўтказилган.

Низамходжаев ишчи гуруҳи фаолияти натижалари хусусида ҳам тўхталиб ўтди.

«Тўй-ҳашам ўтказиш баробарида оилалар қарзга ботаётгани аён бўлди, одамлар “Эшматдан қолмай, Тошматдан қолмай”, дея имкониятидан ортиқча ҳаражатларга йўл-қўйишмоқда. Аёлларимизнинг, улар биздан хафа бўлишмасин, орзу-хаваслари жуда кенгайиб кетгани, бу орзу-хавасларни ижро этаман, деб оила бошлиқлари қарзларга ботиб қолаётгани маълум бўлди», – дейди Сенат вакили.

Тўй ҳаражатлари шунчалик катта бўлиб кетган-ки, исрофгарчилик – оиланинг олган қарзни ўз вақтида тўлай олмаслигига олиб келаяпти.

Шу тариқа ака-ука, опа-сингил, қўни-қўшни, ошна-оғайни ўртасида жудаям нохуш ҳолатлар келиб чиқмоқда.

«Аччиқ-аразда қариндошлар бир-биридан «совиб», ҳатто юз ўгириб кетишлари ҳолатлари юзага келган. Керакми шу? Шу боис, мана шундай ҳолатларни ўрганиш давомида мазкур масала юзасидан тезкор қарор чиқармаслик, авваломбор, тўй-маросимларни тартибга солиш бўйича халқимизнинг ўзи онгли равишда ёндашиши, ҳар бир фуқаронинг ўзи шахсий намуна ва ибрат кўрсатиши лозим деган хулосага келдик», – деб қайд этди сенат вакили.

Аммо Низамходжаевнинг сўзларига кўра, қарор қабул қилинмаслиги мазкур масала кун тартибидан олинди дегани эмас.

Ҳозирда Сенат аъзолари томонидан жойларда тўй маросимларини миллий ва диний қадриятларимизга мос ҳолда, тежамкорлик билан, исрофгарчиликсиз ўтказилиши юзасидан доимий мониторинг олиб борилмоқда.

«Қани ўрганиб кўрайликчи, кейин дўппини ечиб қўйиб, фикр қилсак, бир тўхтамга келсак бўлади. Ахир биз тежамкорлик билан тўйларни ўтказсак, тежамкорликни тарғибот қилсак, эртага ким бундан наф олади? Албатта халқимиз. Ибратли тўйларимизни ўтказсак, фуқароларимизнинг эртанги кунига бўлган ишончи ортади, тежамкорлик эртанги кунда фуқароларимизнинг бола-чақасига қолдирадиган захираси манбаларига путур етмасликка олиб келади», – дея ўз фикрини якунлади сенатор.

sputniknews-uz.com

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

1 ТА ФИКР

  1. Урток сенатор нима керак луттивозлик. Каттий карор керак. Халк бн ишларинг йук факат ура-ура. Узбек халкига каттий карор керак. Булмаса ижро булмайди. Куддус аканинг туйлар буйича курсатувини курдинглар неча марта булди, лекин хеч кандай натижа йук.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here