Сиртқи таълимга имтиҳон қачон бошланиши маълум бўлди

0

Республика олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига тест синовлари 2018 йил 20 августдан бошланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Давлат тест марказининг таклифига биноан республика олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига тест синовлари 2018 йил 20 августдан бошлаб бошланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги берган хабарга кўра, тест синовлари икки сменада ўтказилади.

Олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовлари ўтказиладиган бинолар рўйхати тасдиқланди, деб ёзади Gazeta.uz.

ТЕСТ СИНОВЛАРИ ЎТКАЗИЛИШИ БЕЛГИЛАНГАН БИНОЛАР БЎЙИЧА МАЪЛУМОТ (PDF)