200 литрдан бензин. «Ўзбекнефтгаз» ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларни рад этди

0

Ижтимоий тармоқлар ва турли мессенжерларда «Ўзбекнефтгаз» АЖ 25 йиллиги муносабати билан барчага 200 литрдан АИ-95 маркали бензин бериши ҳақида хабарлар тарқалди.

Хабарларда купонга махсус ҳавола кўрсатилган, уни олиш учун олтита саволга жавоб қайтариш, сўнг янгилик ҳақида дўстлар билан бўлишиш таклиф этилган.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ ушбу хабарларни рад этди ва фуқароларни тарқатилаётган турли маълумотларга ишонмасликка чақирди.

Компания фаолиятига оид барча тасдиқланган маълумотлар унинг расмий сайтида эълон қилиб борилиши билдирилди.

 

kun.uz