АҚШдан келган ўзбекистонлик юқори лавозимга тайинланди

0

Улуғбек Қосимхўжаев Ўзбекистон Республикаси Давлат туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда қўмита сайтида хабар берилди.

Улуғбек Қосимхўжаев 1978 йили Андижонда туғилган. 2000 йили «Умид» дастури бўйича АҚШнинг Пейс университетининг бизнес факультетини тамомлаган. 2000 йилдан 2002 йилгача Андижон вилояти ҳокимлигида, 2002-2005 йилларда Вазирлар Маҳкамасининг ижро аппаратида ишлаган.

2005 йили у Барри университетида магистратурага ўқишга киради. Ўқишни тамомлаганидан кейин то 2013 йилга қадар Барри ва Зандерберд университетларида дарс беради. Сўнг бир йил давомида инвестиция компанияси директори лавозимида ишлайди. 2014 йилдан эса туризм ва хусусий мулк соҳасидаги инвестицион компанияни бошқаради.

Улуғбек Қосимхўжаев Давлат туризм қўмитасида туризм соҳасига инвестицияларни жалб қилиш, халқаро молиявий институтлар билан алоқаларни йўлга қўйиш, шунингдек миллий туризм брендини тарғиб қилиш билан шуғулланади.

 

xabar.uz