Бухорода бино қулаб тушган. Қурбонлар бор…

0

 

Сўнгги маълумотларга қараганда, Бухорода икки қаватли бино қулаб тушган. Худди шу ерда «Матиз» ва «Тико» автомобиллари тўхтатилган бўлиб, ичида одамлар бор эди. Бино қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди.

Норасмий маълумотларда айтиладики, бу ишни атайин кимдир қасддан амалга оширган бўлиши мумкин. Чунки шу бино ўрнида савдо маркази ташкил этиш ниятида юрган тадбиркорлар бўлган.

Аммо ҳозирча фожиа сабаблари ўрганилмоқда. Аниқ бир тўхтамга келинганича йўқ.

Bukhara Info