Чирчиқда яна бир қотиллик! 24 ёшли қиз ота-онасини ёмонлайвергани учун бувисини ўлдиришга қарор қилди…

0

 

Маълум бўлишича, 24 ёшли Зера Ғозиева ҳали гўдаклигидаёқ сингилчаси билан бирга бувиси Султония холанинг қарамоғида қолган. Ота-онаси ажрашиб кетган. Орадан қисқа вақт ўтиб онаси оғир хасталик туфайли оламдан ўтган. Султония хола эса икки невара қизни боқишга қурби келмай, уларни болалар уйига топшириб юборган. Зера ва синглиси 14-15 ёшга етгач, болалар уйидан қайтариб олиб келган.

Зера узоқ вақт бувисининг эри тарафидан қийноққа солиб келинган. Номуси топталган. Орадан бир неча йил ўтиб у турмушга чиқди. Эридан бола ҳам орттирди. Лекин эр-хотин келишиб яшай олишмади ва Зера энди қўлида бола билан бувисининг хонадонига қайтди. Кейинчалик Зера Жасур Азаматов исмли йигитга қонуний тарзда турмушга чиқди. Яна бир болани дунёга келтирди.

Зера бувиси билан кўп жанжаллашарди. Ўзининг айтишича, кекса кампир нуқул ота-онасини танқид остига олар, уларни ҳақоратлашдан тийила олмасди. Охири жонига теккач, ўзи тўйиб ичкилик ичган-у, алоҳида чой дамлаб ичига қумурсқаларга қарши қўлланадиган дори аралаштириб қўйган. Бувиси бу ичимликни ичгач, ўзини ёмон ҳис эта бошлаган. Ўша пайт Жасур ҳам шу ерда эди. Зера икковлари кампирни бўғиб ўлдириб, мурдани томорқага кўмиб ташлашган.

Кейинчалик Зеранинг ўзи милиция бўлимига бориб қилмишларини тан олди.

Айни пайтда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

upl. uz