Эркак йўлнинг ўртасида бизон билан корридо мусобақасини ўтказди (Видео)

0

Инсон ҳамда йиртқич ҳайвоннинг учрашуви акс этган видео Йеллоустоун миллий боғига келган Линдси Жонс томонидан тасвирга олинди. Унда баҳайбат бизоннинг машиналар йўлини кесиб ўтаётгани ва ҳаракатланишни тўхтатиб қўйган пайти кўрсатилган, дея хабар берди “Newsweek”.

Видеода америкалик эркакнинг қўрқмасдан бизоннинг қаршисига чиққани ва уни ўзи томонга чорлагани кўрсатилган. У қўли билан кўксига уриб, ғалати овозлар чиқарган ва ҳайвон билан куч синашмоқчи эканлигини намойиш этган.

Йиртқич ҳайвон эса унга ташланган, аммо эркак вақтида қочишга улгурган.

Тармоқларда эркакнинг бу ҳаракати жуда қаттиқ танқид остига олинди. Фойдаланувчилар унинг ҳаракатларини ҳайвоннинг устидан кулиш деб баҳолашди. Шунингдек, эркак нафақат ўзининг ҳаётини, балки бошқаларнинг ҳам ҳаётини хавф остига қўйганлигини таъкидлашди.

Йеллоустон миллий паркининг вакиллари эркакнинг хатти-ҳаракатини «еҳтиётсизлик, хавфли ва ноқонуний» деб аташди ва меҳмонларни ҳайвонлардан маълум масофаларда бўлишга чақирдилар.

Нодира тайёрлади