Грузиядан олтинга тўла хазина топилди

0

Грузиядаги антик шаҳар қалъа Самшвилдга (Квемо-Картли ҳудуди) экспедиция уюштирган археологлар уч грузин шоҳига тегишли бўлган ноёб тангаларни топишди, дея хабар берди “zelv.ru”.

Тадқиқотчилар қироллар Георгий III (1156-1184), Георгий IV Лаши (1191-1223) ва қиролича Тамар (1166-1213 ) даврида зарб этилган тангаларни аниқладилар.

Мутахассислар Тамарнинг номи билан зарб этилган тангаларга битилган “Қиролича – буюк, мамлакатнинг гўзали ва иймони” сўзларидан ҳайратга тушишди.

Археологларнинг фикрига кўра, бу топилма Самшвилд шаҳрида тангалар қалъаси бўлганлигини кўрсатар экан.

Нодира тайёрлади