ГЎДАК ОЛЛОҲНИНГ ҚАРШИСИДА БЕГУНОҲЛИГИ АМАЛДА ИСБОТЛАНДИ…

0

 

Ҳозирнинг ўзидаёқ бу қизалоқни суперқиз деб аташмоқда…

Хуллас, Хитойнинг Цзянсу вилоятида яшовчи 2 яшар қизалоқ кўп қаватли уйнинг 17- қаватидан пастга қулаб тушди. Тасаввур қилинг, агар одам 17- қаватдан пастга қуласа, нима бўлади? Албатта, пачоқланади. Қизалоқни эса росмана худо асради. У йиқилиб ерга тушгач, дарҳол ўрнидан турди-да, гўё ҳеч нарса бўлмагандек уйига кириб кетди.

Маълум бўлишича, қизалоқни ота-онаси бувиси билан қолдириб, қаергадир жўнаб кетган экан. Бувиси қизалоқ ухлаётганидан фойдаланиб, дўконга чиқиб келишга аҳд қилган. Орадан сал ўтиб у уйғониб кетган. Қараса, хонада ҳеч ким йўқ. Чақирган, чақирган, ҳеч ким овоз бермаган. Шундан кейин деразани очиб бувисини қидирган. Худди шу маҳал мувозанатни йўқотиб, пастга қулаган.

Тўғри, қўшнилар ҳам ҳайратдан ёқа ушлашди. Худонинг каромати, мўъжизасига қойил қолишдан бўлак чора топа олишмади. Аммо барибир «Тез ёрдам»га қўнғироқ қилишди. Врачлар нима бўлганда ҳам қизалоқни ота-онаси келгунга қадар касалхонада ушлаб туришга қарор қилишди. Ота-онаси ва бувиси келишгач, қизалоққа уйига кетиш учун рухсат беришди. Интернетдагиларнинг барчаси бир овоздан бу қизалоқни қўриқловчи фаришта жуда кучли эканини такрорлашмоқда.

esoreiter. ru

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc