ИШИДнинг қурбонлари. (+фото)

0

ИШИД назорати остида уч йил. Тўққий ой давом этган қутқариш операцияси. Портлашлар, отишмалар, очлик, қариндошларнинг ҳалок бўлиши – Мосулнинг юз минглаб аҳолиси ана шу даҳшатларни бошидан ўтказишига тўғри келди.

«Евроньюс» хабарида айтилишича, шаҳарга ҳужум пайтида 9 мингдан 11 минггача киши ҳалок бўлган.

Ўтган йилнинг июлида Ироқ ҳукумати ИШИД жангарилари Мосулдан сиқиб чиқарилганини маълум қилди. Одамлар аста-секин уйларига қатмоқда, бироқ кўпчилигининг юзи ва танасида урушнинг излари бир умрга қолган.

Абдул Раҳмон атиги олти ёшда, лекин у урушнинг нима эканини билишга аллақачон улгурган. 2016 йилдаги артиллерия ҳужуми пайтида оёғидан айрилди ва кўзидан ажрашига бир баҳя қолди. Ўшанда унинг отаси ҳалок бўлди. Абдул Раҳмоннинг тарбияси билан бувиси шуғулланади. Халқаро реабилитация марказида унга протез ясалди.

Одил исмли йигит эса шаҳардан қочишга уринган пайтда жангариларнинг қўлига тушиб қолди. У оиласи учун буғдой ўргани кетаётганини айтди, бироқ уни ўғрига чиқаришди. Ўн кундан кейин оломоннинг кўз ўнгида йигитнинг қўлини кесиб ташлашди.

Одил исмли яна бир киши уйининг бўсағасида яраланган. У эшикни очиши билан портлаш рўй берди. Одил ҳушига келганида икки боласи ўлгани ва учинчи фарзанди – ўн яшар Ада оёқларидан айрилганидан хабар топди. Ҳозир у Мосул шарқида, қариндошлариникида яшамоқда. Яна пул йиғиб, уйини қайтадан тиклашга умид қилмоқда.

Аҳмад 2016 йилнинг ноябридаги мина портлашида ҳар икки оёғидан жудо бўлган. Унинг онаси ҳам оёғидан айрилган. Аҳмаднинг отаси ҳалок бўлган, уруш йилларидан унинг йигирмадан ортиқ қариндоши ўлди.

 

azon.uz