МАШҲУР БОКСЧИ ВЛАДИМИР КЛИЧКО ГОЛЛИВУДЛИК ХОТИНИ БИЛАН АЖРАШДИ…

0

 

Шу ҳақда кўплаб халқаро агентликлар хабар тарқатган. Хабарларда айтиладики, украиналик ўта оғир вазнли боксчи Владимир Кличко ҳақиқатан тўққиз йилдан бери бирга яшаб келган голливудлик актриса Хайден Панеттьери билан ажрашди. Жуфтликнинг Кайя Евдокия исмли уч яшар қизи бор. Америкалик актрисанинг онаси айтдики, Хайден боксчи билан ажрашиб жуда тўғри йўл тутган. Чунки унинг ҳаётида кўплаб ижобий ўзгаришлар кўзга ташланмоқда. Демак, бу ажрашиш фақат яхшиликка.

Аслида уларнинг ажрашиши тўғрисидаги миш-мишлар анча олдин пайдо бўлган. Бундан бир неча кун аввал актрисани бегона эркак билан суратга тушганини кўришган. Шунда актриса бармоғидаги никоҳ узугини ечиб қўйганига гувоҳ бўлишган. Никоҳ узугини унга Владимир Кличко 2013 йили шаърий никоҳдан ўтишлари муносабати билан совға қилганди. Суратга кўзи тушган журналистлар Хайденнинг танишлари, яқинларига қўнғироқ қила бошлашди. Қариндошлар жуфтлик ажрашганини, Хайден Кличкони ташлаб кетганини тасдиқлади.

Кличколар кичиги Хайден билан 2009 йили учраша бошлаган. Улар 2014 йил 24 август куни турмуш қуришга аҳд қилишди. Бу Украинанинг мустақиллик байрамига тўғри келганди. Лекин Хайден ҳомиладорлиги сабабли тўйни қолдиришди.

Эслатиб ўтамиз, Хайден Панеттьери «Қаҳрамонлар», «Нэшвилл» сериаллари, шу билан бирга «Ҳайқириқ-4», «Бет Купер билан кечган тун», «Титанларни эслаб» каби фильмлар орқали миллионлаб мухлислар меҳрини қозонган.

gubdaily. ru