Меган Марклни мультфильмдаги ёвуз қаҳрамонга ўхшатишди

0

Яқиндагина герцогиниялик мақомига эришган Меган Маркль ҳамон қизғин баҳслар марказида. Энг ачинарлиси, Меганни ҳали ҳам танқид остига олиб, у ҳақда ёмон гаплар тарқатаётганлар ўзининг оила аъзолари, айниқса, опаси.

Сўнгги ойларда 37 ёшли Меган Маркль ўз оиласи томонидан жиддий танқидларга дуч келди. 19 май куни бўлиб ўтган Меган ва шаҳзода Гарри тўйида фақат келиннинг онаси иштирок этди, қолган қариндошлари эса бу тўйга қаршилик билдиришган.

Меганинг отаси тантана арафасида тоби қочиб қолганлиги боис унда иштирок эта олмаган. Энди эса Меган ўз ота-онаси билан жуда кескин муносабатда. Герцогиниянинг отаси Томас Маркль бўлса чет эл журналистларига қизи ҳақида интервьюлар беришдан чарчамаяпти. Мана шундай газеталардан бири билан бўлган суҳбат жараёнида Томас қизининг ҳозирги никоҳидан хурсанд эмаслигини ҳам таъкидлади.

Ўгай опаси Саманта бўлса синглисининг тошбағир ҳамда совуққонлиги бир кун келиб отасини қабрга олиб боришини бот-бот такрорлаб, Меганни ҳақоратламоқда. Бундан ташқари, Мегни мультфильмдаги ёвуз қаҳрамон Круэлла Де Вилга ўхшатди.

Герцогиня бундай гапларга умуман эътибор бермасликка ҳаракат қилмоқда. Аммо унинг кўзлари бўлаётган ишлардан жуда хафалигини кўрсатиб турибди.

Нодира тайёрлади