Москвада «Такси» фильмидаги Даниэльни дўппослашди

0

«Такси» фильмининг юлдузи, франциялик актёр Сами Насери Москвадаги тунги клубда юз берган муштлашувдан кейин Склифосовский номидаги илмий-тадқиқот институтига тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Мавжуд маълумотларга кўра, 4 августдан 5 августга ўтар тунда франциялик актёр Москвадаги тунги клублардан бирида дўппосланган, у клубда укаси билан бирга бўлган. Муассасанинг бошқа меҳмони билан можаро натижасида актёрнинг юзига зарба берилган, шундан сўнг у тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

«Ҳа, у мурожаат қилди, унга ёрдам кўрсатилди ва шу куни жавоб берилди», – дея айтиб ўтишган тиббиёт муассасасида.

Сами Насери «Такси» фильмлар сериясидаги такси ҳайдовчиси Даниэль образи орқали томошабинларга яхши таниш.

Манба: Kun.uz