Олти киши бир бўлиб, бир кишини қўрқитиш йўли билан…

0

6 август куни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида яшовчи М.Н. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 5 август куни номаълум шахслар 2-микрорайон ҳудудидаги гаражлар орасида уни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, “Asus” мобиль телефонини олиб кетганликларини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Наманган туманида яшовчи муқаддам судланганлар М.А. ва унинг акаси, Чирчиқ шаҳрида яшовчи Э.У., Бўка туманида яшовчи Ш.В., 10-микрорайонда яшовчи муқаддам судланган О.Н. ва Андижон вилоятида яшовчи Б.Ҳ.лар содир этганликлари аниқланиб ушланганлар.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.