САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ МУАЛЛИМИ ПОРАХЎРЛИКДА АЙБЛАНДИ…

0

 

Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари Самарқанд Давлат университети муаллими Ўткир Ўтановни жами 12 000 доллар миқдорида пора олаётган маҳал қўлга туширишди.

Расмий хабарларга кўра, вилоят ички ишлар бошқармасига А. Г. исмли аёл шикоят аризаси билан мурожаат этиб, Ўткир Ўтанов икки нафар абитуриентни университетга киритиб қўйиши учун 12 минг доллар пора сўраганини баён қилди.

Шу аризага асосан бошқарма ходимлари тезкор тадбир ташкил этишди. Натижада 1974 йили туғилган, икки фарзанднинг отаси, Самарқанд Давлат университетининг профессионал таълим факультети муаллими Ўткир Ўтанов порани қабул қилиб олаётганда тутилди.

Ҳа, кейинги йилларда кириш имтиҳонлари жараёнида Самарқанд Давлат университетининг кўп ходим ва муаллимлари пора билан қўлга тушмоқда. Масалан, 2016 йили доцент, ассистент ва талабадан иборат жиноий гуруҳ икки абитуриентдан 16 минг доллар пора ундираётиб қопқонга тушганди. 2017 йили эса университет факультетларидан бирининг декани бировдан 23 минг доллар миқдорида пора олаётиб қўлга тушган.

nuz. uz

Т. РАҲМАТУЛЛАЕВ,

Сайтнинг Самарқанд вилояти бўйича махсус мухбири.

Рус тилидан Олимжон ҲАЙИТ таржимаси.