Тожикистон ички ишлар вазирлиги бўлим бошлиғи ўринбосари пора олаётганда қўлга тушди..

0

 

Куни кеча Тожикистон ички ишлар вазирлиги наркотиклар олди-сотдисига қарши бошқарма бошлиғи ўринбосари Жўрахон Нусратуллозода бировдан 19, 8 минг доллар миқдорида пора олаётиб Коррупцияга қарши агентлик вакиллари томонидан қўлга олинди.

— Агентликка исми-шарифи сир тутилаётган шахс мурожаат этиб, Нусратуллозода ундан яқинларини қамоқдан чиқариб бериш эвазига пора талаб қилганини баён этган, — дейилади тергов баённомасида. — Шундан кейин зарур тезкор чоралар кўрилди. Мурожаат этган шахснинг яқин ёрдами асосида порахўр милиционер қўлга олинди. Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Дарвоқе, пора олди-бердиси «Истиқлол» касалхонасидаги муолажа кабинетларидан бирида амалга оширилган.

m. ru. sputniknews-uz. com