Тошкент метросида ҳожатхоналар ташкил этилиши мумкин

0

“Менинг фикрим“ жамоавий мурожаатлар порталида Тошкент метро бекатлари ва бошқа жамоат жойларида умумий ҳожатхоналарни ташкил қилиш ҳақида петиция пайдо бўлди.

Таклифда жамоат жойларида умумий ҳожатхоналарни ташкил қилишга етарлича эътибор қаратилмаётгани танқид қилинган. Замонавий талабларга жавоб берадиган ҳожатхоналар барпо қилиш нафақат маҳаллий аҳоли, балки мамлакатга ташриф буюраётган меҳмонларимиз учун ҳам қулайлик яратиши алоҳида таъкидлаб ўтилган.

“Бугунги кунда пойтахтимиз аҳолиси кўпайиб бораётганини ҳисобга олиб, улар учун қулай шарт-шароитлар яратишга катта эътибор қаратилмоқда. Бироқ жамоат жойларида умумий ҳожатхоналарни ташкил қилишга етарлича эътибор қаратилмаяпти. Замонавий талабларга жавоб берадиган ҳожатхоналар барпо қилиш нафақат халқимиз учун, балки юртимизга ташриф буюраётган меҳмонларимиз учун ҳам қулайлик яратади.

Ёши улуғ кишилар, болалар ва беморлар бу борада зарурат туғилганда анчагина ноқулай аҳволда қолишади. Оддий ҳожатхоналар билан бирга хорижий давлатларга ўхшаб чақалоқларни йўргаклаш хоналари, имконияти чекланган кишилар учун махсус ҳожатхоналар барпо этилса, нур устига аъло нур бўлар эди“, дейилади мурожаатда.

Шунингдек мурожаат муаллифи умумий ҳожатхоналарнинг жойлашуви бўйича ҳам бир қатор таклифларини берган.

“Ҳожатхоналарни аввало метро бекатларида қуришдан бошлаш керак. Бунда албатта ҳар бир бекатнинг ҳар икки чиқиш тарафига қурилса, қулайроқ бўларди. Метро бекатларидан ташқари бошқа жамоат жойларида ҳам шундай типдаги ҳожатхоналар қуриш мумкин. Ҳожатхоналарни кўпайтириш билан бирга уларда хизмат кўрсатиш сифатига, санитария-гигиена ҳолатига қаттиқ эътибор бериш лозим“, деб ёзган муаллиф.

Манба: Xs.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here