Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 8 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Ҳар бир юзага келадиган вазиятдан ўз манфаатингиз йўлида фойдаланиб қолишга ҳаракат қилинг. Чунки бунақаси ҳар куни ҳам кўзга ташланавермайди. Қулай вазият ишда ҳам, муҳаббатда ҳам кузатилиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида молиявий масалада ҳам қулай имкониятларга гувоҳ бўласиз. Кечқурун ўзингизни ёмон ҳис эта бошласангиз, чарчоққа йўйманг. Яхшиси, врач кўригидан ўтиб қўйинг. Саломатлигингизни берсин!

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

8 август куни атрофдагиларнинг аксарияти сиз билан кўришганидан, суҳбатлашганидан ниҳоятда мамнун бўлиб, бу мамнуниятини очиқ намойиш эта бошлайди. Ҳатто, иш жойингиздаги раҳбарлар ҳам уларнинг орасидан жой олиши мумкинлигига нима дейсиз. Оилалиларнинг айримларини кечқурун кутилмаган совға билан сийлашлари мумкин. Баъзиларнинг хонадонида бўлғуси меросхўрнинг йиғиси жаранглаши кутилади. Умри билан берган бўлсин!

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Оиласизлар эрталабдан бир иш хусусида бош қотира бошлайди. Яъни, ўзига ёққан инсонни учратган-у, танишишга юраги бетламаган. Энди қандай тадбир ўйлаб топса, у инсонни ўзига қаратиши мумкинлиги ҳақида ўйлашяпти. Буни ўзингизга нисбатан тажрибаси кўплардан сўранг. Албатта жавоб оласиз. Раҳбарлар танқидига учрашни истамасангиз, улар кўз ўнгида телефон орқали бировлар билан узоқ гаплашманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

8 август куни тақдир сиз билан рамзий маънода бекинмачоқ ўйнашга қарор қилган кўринади. Бу оила аъзоларингиз билан ўзаро муносабатларда кўзга ташланиши мумкин. Агар босиқлик билан иш тутмасангиз, орангизда катта жанжал юзага келиши ҳеч гап эмас. Янги танишув, дўстлар билан бўладиган суҳбатларни бошқа кунга қолдиринг. Бугун сизга маънавий ҳордиқ чиқариш кўпроқ фойда беради. Бунинг учун ё йогани, ё уйқуни танласангиз бўлади. Худо қувват берсин!

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун арслон буржида таваллуд топганлар кутилмаган танаффусларга тайёр туришлари керак. Молиявий аҳволингиздан бугун шикоят қилмайсиз. Ҳаммаси аъло даражада бўлиши кутилмоқда. Агар сафарга шахсий автомобилингизда чиқишни мўлжаллаган бўлсангиз, йўлларда эҳтиёт бўлинг. Саломатлик билан эса жиддий шуғулланмасангиз бўлмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Худо сиздан ўз иноятларини дариғ тутмасин!

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

8 августда паризод буржида туғилганлар шошма-шошарликка йўл қўя бошлашлари кутилади. Йўқ, иш бундай бўлмабди. Шошма-шошарлик касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда тўсиқ вазифасини ўтай бошлаши мумкин. Муҳаббатда ҳам интилишларингиз суст бўлса, бахт ва омад ҳақида орзуламасангиз ҳам бўлади. Жуфтингиз ё бўлғуси жуфтингиз тартибни, мулойимлик ва сахийликни истайди. Бахтли, саодатли бўлинг!

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Эрталаб кун давомида қилишингиз керак бўлган ишлар рўйхатини тузиб олинг. Ишларни ҳам пухта режалаштириш ёдингиздан кўтарилмасин. Майли, иш кам бўлса ҳам бунинг қўрқинчли жойи йўқ. Дам олишни ҳам режага киритиб олинг. Шунда жисмоний зўриқиш кабилардан холи бўласиз. Муҳаббатда хушомадларга асло йўл қўйманг. Бу сизга зиён етказади. Оила қурмаганлар танлаган инсонининг туйғуларини яхшилаб элакдан ўтказишлари лозим. Чунки туйғулар ҳам аксар ҳолатларда сунъий бўлиб чиқиши мумкин. Омадингизни берсин!

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

8 август куни билим олиш ҳамда билим бериш масаласига эътибор қаратинг. Анчадан бери қўлингизга китоб ёки қўлланма олмаган бўлсангиз, машғулот айни сиз учун эканини унутманг. Ишда ҳам малакани ошириб олиш фурсати етди. Айримлар ҳамкасблардан бири билан ишқий саргузаштларга андармонлик палласида бўлишса, кўзларини каттароқ очишларига тўғри келади. Бу ишингиз аслида тўғримикан? Худо сизни тўғри йўлдан адаштирмасин!

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Атрофингизга яхши одамларни кўпроқ жалб этиш ниятида бўлсангиз, ҳаракатчан ва куйинчак бўлинг. Шундай қилингки, сизнинг ҳар бир сўзингизга одамлар ишонсин, ораторлик қобилиятингизни кўриб ҳайратдан ёқа ушлашсин. Оилалилар бугун итоаткор, тингловчилик каби ролларни ижро қилишлари керак. Шунда бахтингиз тўкин, кунингиз сокин ўтади. Ажрашиш, муносабатларга нуқта қўйиш каби хаёлларни миянгиздан итқитиб ташланг. Яратганнинг ўзи сизга бардош ато этсин!

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

8 августда баъзилар сиз билан қалтис ўйин ўйнамоқни ихтиёр қилиши мумкин. Бу ҳолат асосан иш жойингизда кузатилади. Эҳтиёт бўлинг. Ишларингиз кўпайгандан кўпаяди. Ҳаммасини бугуннинг ўзида адо этишга ҳаракат қилинг. Улгурмасангиз, ҳамкасбларни ёрдамга чорланг. Билингки, кечқурун буларнинг мукофотини албатта оласиз. Баъзилар кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Йўлингиз бехатар бўлсин!

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугун ички сирларингизни, айниқса, эришаётган муваффақиятларингизни бировларга кўз-кўзлашдан тийилинг. Бу яхшилик билан тугамаслиги мумкин. Камтарликда кунни ўтказинг. Моддий аҳволингиз худди эртаклардагидек сеҳрли кечади. Салгина қимирлаб қўйсангиз бас, пулнинг ўзи сизни қидириб келади. Бойлигингизга бойлик қўшилаверсин!

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

8 август куни кимлардир сизнинг таржимаи ҳолингиз билан қизиқиб қолиши мумкин. Майли, изн беринг. Агар шу билан хурсанд бўлса йўлни бўшатинг. Фақат сергак туринг. Тағин у одамнинг кўнгли қора бўлиб чиқмасин. Бугун ишларингиз керагидан кўпчиликни ташкил этади. Мукофоти ҳам шунга яраша бўлади албатта. Овқатланиш режими ва меъёрларига амал қилинг. Ёқимли иштаҳа!

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc