Ўзбекистонда йўл қоидалари қўпол равишда бузилиши туфайли бир ҳафтанинг ўзида 44 киши ҳаётдан кўз юмди…

0

 

Республика ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарига кўра, 30 июль — 5 август оралиғида жами 160 та автоҳалокат содир бўлган. Оқибатда 44 киши ҳалок бўлган, 142 киши турли даражадаги жароҳатларни олган. Шу бир ҳафта давомида йўл патрул хизмати ходимлари 86171 та қоидабузарликни рўйхатга олган. Шуларнинг 40362 таси қўпол тарздаги қоидабузарлик ҳисобланади.

Бир ҳафтанинг ўзида йўл патрул хизмати ходимлари тарафидан 1596 нафар автомобилни маст ҳолда бошқарган ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённома тузилган. 11916 нафар ҳайдовчи тезликни оширганлик, 1168 нафар ҳайдовчи светофорнинг қизил чироғидан ўтиб кетганлик, 11827 ҳайдовчи одам ташиш қоидасини бузганлиик, 254 нафар ҳайдовчи темир йўлларни кесиб ўтишда қўпол хатога йўл қўйганликда айбланди.

Шу билан бир қаторда 679 нафар машина ойналарини қорайтирган, 908 нафар автомобил рулини бошқараётиб, телефон орқали гаплашган, 15416 нафар хавфсизлик камарини тақмаган ҳайдовчиларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

Йўлингиз бехатар бўлсин!

podrobno. uz