ЎЗБЕКИСТОНЛИК ПРОФЕССИОНАЛ БОКСЧИ НАВБАТДАГИ ЖАНГИНИ ЛАС-ВЕГАСДА ЎТКАЗАДИ…

0

 

Республикамиз фахри бўлмиш Санжар Раҳмонов ўзининг катта рингдаги жангини бу сафар Лас-Вегасда Маркус Тайлорга қарши ўтказади. Ушбу жанг машҳур боксчи Флойд Мэйвезер етакчилигида ташкил этилган. Жанг 8 раунддан иборат бўлиб, «Sam’s Town Hotel & Gambling Hall» спорт аренасида бўлиб ўтади.

Санжарнинг ҳисобида 11 жанг бор. Шуларнинг 10 тасини ғалаба билан, 1 тасини дуранг билан якунлаган. Тайлор эса фаолияти давомида 10 та жанг ўтказиб, шуларнинг 9 тасида ғалаба қозонган, 1 тасида мағлубиятга учраган.

vesti. uz