Андижонда мажбурий ижро бюроси ходими фуқаро томонидан пичоқланди (видео)

1

Жорий йилнинг 19 июль куни МИБнинг Андижон тумани бўлими ходимлари хизмат вазифаларини бажариш чоғида туманнинг Наврўз МФЙ, Меҳнат кўчаси, 52-хонадонда яшовчи Охуновнинг электр энергиясидан 650 минг сўм қарзи борлигини аниқлашади. Табиийки, давлат инспекторлари томонидан хонадон соҳибига мавжуд қарздорликни тўлаб қўйиши учун белгиланган тартибда талабнома расмийлаштирилади. Хонадон эгаси эса унинг бир нусхасига имзо чекишдан бош тортиб, жанжал кўтаради. Қарзни тўлаб қўйиш ўрнига, ошхонасидан пичоқ кўтариб чиқиб, талабномани расмийлаштираётган давлат инспектори Баҳром Ҳакимқуловнинг қорин ҳамда бел қисмига икки марта пичоқ уради. МИБнинг шу жойда бўлган яна бир инспектори Азимов ёрдамга келади ва ҳамкасбини ҳимоя қилади.

Хизмат вазифасини бажараётган давлат инспекторига қилган тажовузи учун Охуновга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Афсуски, кундалик ҳаётимизда бу каби хунук ҳолатлар кўп кузатилмоқда. 2018 йилнинг 1 август ҳолатига кўра, МИБнинг 96 нафар ходимига нисбатан хизмат вазифасини ўташ чоғида қилинган тажовуз ҳам сўзимизни тасдиқлайди.

1 ТА ФИКР

  1. Бу хали бошланиши.Халкни эзамиз деб уйлашган бу ахмоклар,худодан топишади

Comments are closed.