Анжелина Жоли Брэд Питт устидан судга шикоят қилди

0

Анжелина Жоли Брэд Питт устидан судга мурожаат қилиб, собиқ эрини алимент тўламаётганликда айблади, деб ёзмоқдади NBC.

«Питтнинг бугунги кундаги молиявий аҳволини хисобга олсак, у ажрашганидан буён кам пул тўлайди», — дейди Жолининг адвокати Саманта Блей Дежиннинг Лос-Анжелес судига мурожаатида.

Жоли қандай қилиб бўлса ҳам Питтни алимент тўлашга мажбур қилишига эришмоқчи.

«Болалар учун тўлов бўйича норасмий келишув бир ярим йил давомида бажарилмагани боис алимент ундириш масаласида судга мурожаат қилиш кўзда тутилган», — дейилади баёнотда.

Бундан ташқари Жоли суддан никоҳдан ажратиш жараёнини ҳам тезлаштиришни сўраган.

2016 йил сентябрда Жоли Брэд Питт билан ажрашиш учун судга мурожаат қилгани хабар қилинганди. Актриса шунингдек, олти нафар фарзандини ўзи билан қолдиришларини сўраган.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: