Банан мевасини севиб истеъмол қилувчилар унинг қандай гуллашини биладими?

0

Бананлар мана шундай гуллар экан. Бизнинг фикримизча, истеъмолчилар орасида унинг қандай гуллашини қўрмаганлар жуда кўп бўлса керак.

Бананнинг 20 хил фойдаси:

1. Банан депрессиядан қутилишга ёрдам берувчи — триптофана, серотонин ва қувонч гармонини чиқарувчи моддаларга жуда бой. Шу сабабли банан еб кайфиятни кўтариш осон.

2. Банан ҳатто кичик ёшдаги истеъмолчиларга ҳам аллергия бермайдиган мевалар турига мансуб.

3. Банан истеъмоли, организмда калцийни ушлаб қолишда ва суякларни мустаҳкамлашда ёрдам беради. Қаҳвахўрларга, кўпроқ банан ейиш тавсия қилинади. (Қаҳва организмдан калцийни ҳайдаш хусусиятига эга)

4. Банан таркибида ферментлар бўлганлиги сабабли, ичак микрофлораларини кучайтиради, овқат билан тез ҳазм бўлиб организмга тез сингиб кетади.

5. Қавзиятдан озор чекувчиларга банан истеъмоли жуда фойдали.

6. Банан жиғилдон муаммоларидан қутилишда ҳам ёрдам беради.

7. Банан истеъмоли ошқозон деворларини тозалаб, ошқозонни, овқатдан чиқувчи кислоталар агрессиясидан ҳимоялайди ва ошқозон ярасини даволашда ёрдам беради.

8. Диареядан азият чекадиганлар банан ёйиш билан шикастланган ҳужайраларни қайта тиклашга эришадилар.

9. Банан мевасининг калийга бойлиги, билаклар қотиб қолиши олдини олади. Жисмоний машқлар билан шуғулланувчиларга, бу мевани мунтазам истеъмол қилиш тавсия қилинади.

10. Шишиш билан касалланганлар, банан истеъмоли орқали дарддан фориғ бўлишлари кўп олимлар томонидан таъкидланган.

11. Энергия манбаи. Жисмоний машғулот олдидан банан истеъмол қилинса, машғулот жуда самарали бўлади. Организмда қанд миқдори секин кўтарилиб, шуғулланиш иштиёқи машғулот охиригача давом этади.

12. Банан таркибига кирувчи пектин ва хелатлар, ошқозондан токсин ва бошқа зарарли моддаларни ҳайдаб, ҳазм жараёнини оширади.

13.Аёл организмига зарурий сератонин ва бошқа фойдали моддалар бананда мавжуд бўлиб, ПМС симптонларини бекор қилади. Ҳайз пайтида банан ейиш, ёмон кайфият ва ёқимсиз симтомплардан қутилишга ёрдам беради.

14. Анемия (кам қонлик). Бананда темир моддаси кўплиги кам қонликда жуда керакли истеъмол маҳсулоти саналади.

15. Бананда калий миқдори кўплиги, юрак бўғинларини мустаҳкамлаб, инфаркт ва инсульт хавфини камайтиради, гипертанни (юқори қон босими) даволайди.

16. Банан таркибида антиоксидант ва аминокислота мавжудлиги организмни ҳимоя қилиб иммунитетни оширади.

17. Банан буйрак фаолиятини яхшиловчи, микроэлементлар ва витаминларга бой мева саналиб, қум ва тошларни кувишда фойдали.

18. Узок йўлларда, таксикозликда ва ҳомиладорлик давридаги кўнгил айнишидан қутқарувчи ажойиб мева.

19. Банан қириндиси ҳашоратлар чаққанда, жуда яхши ҳимояловчи восита. Банан пўстининг ички қириндиси, ҳашорат чаққан жойга бир неча дақиқага қўйилса, заҳар зарарсизланади.

20. Бананда тана ҳароратини пасайтириш ҳусусияти мавжуд. Бу ўта иссиқ ҳаводан жуда яхши ҳимоядир.

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here