ЕТИМНИ ХЎРЛАГАНЛАР… (ёхуд Марғилондаги меҳрибонлик уйи собиқ директори ва ходимларига нисбатан адолатли ҳукм ўқилди…

4

 

Ёдингизда бўлса, Фарғона вилоятига қарашли Марғилон шаҳар №1 меҳрибонлик уйи собиқ директори Камол Ёқубов, ўринбосари Собиржон Усмоновлар республика жиноят мажмуасининг 207, 167, 209, 115- моддаларига асосан айбдор деб топилган. Шу жиноий иш бўйича 18 апрелда бошланган суд жараёни 7 август куни якунланди. Суд ҳукмига кўра, собиқ директор ҳамда унинг ўринбосари 4 йилдан муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Бундан ташқари, меҳрибонлик уйи фельдшери Ихтиёр Йўлдошев 3 йил-у, 6 ой, тарбиячи Равшан Абдуфаттоев 3 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилди.

Тарбиячилар Хуршид Ёқубов, Наргиза Солиева, энага вазифасида ишлаб келган Дилдора Жўрабоева, Ҳанифа Тўраеваларга нисбатан суд уч йилдан муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлади.

Маълум қилиндики, тарбиячи ва энагалар доимий тарзда 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини бесабаб калтаклаб, руҳий ва жисмоний азоб бериб келган. Бунга фельдшер ҳам ўз улушини қўшган.

Бундан ташқари, ҳали вояга етмаган тарбияланувчи қизлардан бири меҳрибонлик уйи тарбияланувчисидан ҳомиладор бўлгани аниқланган. Натижа шундай бўлганки, ўғил тарбияланувчи ҳамшира билан келишган ҳолда ҳомиладор бўлган тарбияланувчи қизни ҳомиладан воз кечишга мажбурлаган.

Меҳрибонлик уйи собиқ раҳбарлари эса ҳисобчилар билан тилни бир қилиб жами 167 миллион сўм пулни ўзлаштириб олишган.

ca-news. org

4 ФИКРЛАР

  1. Бу шароитда бечора етимлар рахмат деган булса керак одил суд карорига. Шармандалик!

    • Нимаси кўп? камида 14 йил бериш керак! бу ишлар кандай жирканч эканлигини тасаввур киласизми ўзи?

Comments are closed.