Калифорнияликлар Тинч океандан жуда бадбўй ҳид тарала бошлаганини айтиб шовқин кўтаришди…

0

 

Калифорнияда яшовчилар Тинч океандан жуда ўткир бадбўй ҳид тарала бошлаганини айтиб маҳаллий корчалонларга мурожаат этишди. Уларнинг айтишича, ҳид шу қадар бадбўйки, туриб бўлмайди. Маҳаллий раҳбарлар мурожаатга жавобан барчани тинчланишга чақирди. Таъкидлаб ўтишдики, бу ҳид заҳарли эмас. Шундай экан, шовқин кўтаришга асос йўқ.

Олимлар эса океан тубидан бадбўй ҳидли газ юқорига кўтарила бошлаганини айтиб ўтишди. Баъзи мутахассислар бу ҳид аслида сейсмик фаоллик қуршовидаги жойларда, ер остида тиктоник плиталар қўзғалиши оқибатида пайдо бўлган. Ҳид яқин вақтлар ичида ўта кучли мегазилзила содир бўлишидан дарак экани ҳам эҳтимолдан холи эмас.

planetanovosti. com

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here