Марҳум ИИВ подполковнигининг ўлимида гумонланувчи шахс ўзининг ҳамкасби бўлиб чиқди!

0

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш Бош бошқармасининг бошлиғи Дилшод Акромовни ўз иш жойида ўлдириб кетилгани ҳақида хабар берган эдик. Дилшод Акромовни ўлдирганликда гумонланувчи шахс эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди, дея «Газета.уз»га Бош прокуратурадан маълум қилинган.

Гумонланувчи Тошкент шаҳар ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси катта инспектори Р. А экан. (У 1985 йилда туғилган бўлиб, ички ишлар тизимида 2009 йилдан бери ишлаб келади).

Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди (ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки суриштирувлар Ўзбекистон Бош прокуратураси Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси олиб бормоқда. Дилшод Акрамов (1979 йилда туғилган, 1996 йилдан буён ИИВ тизимида) 4 август куни соат тахминан 21:10да пойтахтнинг Тарас Шевченко кўчасида жойлашган хизмат хонасида зўравонларча ўлдирилган ҳолатда топилган эди.

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here