Модрич ҳам «Реал»дан кетиши мумкин?!

0

«Реал» клуби етакчи яримҳимоячиси Лука Модричнинг келажаги бўйича бир қарорга келган.

Cadena SER хабарига кўра, Қироллик клуби 32 ёшли футболчи билан хайрлашмоқчи эмас. Аввалроқ, президент Флорентино Перес хорватиялик футболчини сотиб олишни истаганлар 750 миллион евро тўлаши лозимлигини айтган эди.

Бундан ташқари, «Реал» Модричнинг ҳатти-ҳаракатларидан норози бўлмоқда. Чунки, футболчи тез орада «Сантьяго Бернабеу»ни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни рад қилиб изоҳ бермаяпти.

 

tribuna.uz