Отасини сўйиб ташлаган уч қиз: «Биз ундай ота билан яшагандан, турмада чиришни афзал биламиз!!!»

0

 

Хабарингиз бор, яқинда Москва шаҳридаги хонадонлардан бирида даҳшатли даражадаги қотиллик юз берди. Михаил Хачатурян исмли эркакни 17, 18, 19 яшар, Ангелина, Крестина, Мария исмли уч қизи ўзаро келишган ҳолда сўйиб ташлашди. Хачатурян бир амаллаб қизларининг қўлидан чиқиб қочишга муваффақ бўлган. Аммо подъездга чиққач, кўп қон йўқотиш туфайли йиқилиб тушган. Шу ерда жон берган. Экспертларнинг гувоҳлик беришича, уч қизи унга жуда кўплаб тиғ жароҳатларини етказган экан.

Ҳозирги кунда уччала қотил қиз ҳам Москва СИЗО сига жойлаштирилган. Уларнинг биронтаси турмадаги шароитдан шикоят қилгани йўқ. Қийноқларга солингани ҳақида ҳеч нима деётгани ҳам йўқ. Қизларнинг икки нафарини алоҳида камерага, бир нафарини шерикли камерага жойлаштиришган. Қотил қизлар онаси Аурелия Дундук билан учрашишга ҳам улгуришди. Улар китоб ва газеталар сўрашганди. Турма маъмурияти сўралган нарсалар олиб келиб берилишига қаршилик билдирмади.

— Мени марҳум эрим Михаил Хачатурян бир неча йил олдин ҳайдаб юборган, — дейди қотил қизларнинг онаси. — Қизларим билан кўришишга ҳам рухсат бермасди. Шўрлик қизлар худди турмада ўтиргандек эдилар. Жоҳил ота уларни ўзи хоҳлаган кўйга соларди. Айниқса, наркотик истеъмол қилгандан кейин ёвуз бир маҳлуққа айланарди. Қизларим калтак еявериб, охири жонларидан тўйишган-да!..

Қотил қизлар ҳам онасининг гапларини маъқуллаб, шундай дейишди:

— Биз ёвуз ва жоҳил ота билан бир уйда яшаб азоблангандан, турмада чириб кетишни афзал биламиз!..

vesti. ru