Россиялик аёл янги туғилган чақалоғини қашшоқликни баҳона қилиб дарёга чўктириб юборди…

0

 

Исми-шарифи сир тутилган волгоградлик аёл янги туғилган ўғил чақалоғини Арчед дарёсига чўктириб юборган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакилларининг гапига кўра, 3 август куни икки ўсмир дарёдан чақалоқ мурдасини тортиб олишган ва шу заҳоти полицияга хабар қилишган. Полициячилар қисқа фурсатда қотилни топишди. У чақалоқни дунёга келтирган 25 ёшли аёл бўлиб чиқди. Суриштирувлар чоғида аёл чақалоқдан ташқари яна 2009, 2011 йилларда туғилган фарзандлари борлигини, учинчи чақалоқни боқишга ҳеч вақоси йўқлигини, шу сабабдан болани ўлдиришга қарор қилганини айтди.

Ушбу факт юзасидан Россия жиноят мажмуасининг 106- моддасига асосан жиноий иш қўзғатилди. Тергов жараёни давом этмоқда.

lenta. ru