Ўзбекистонда ОВИР бекор қилинади

0

Ўзбекистон Республикаси паспорт тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. 

Қарор лойиҳасида 2019 йилнинг 1 январидан хорижга чиқиш учун рухсатномани (стикер) расмийлаштириш бекор қилиниши кўзда тутилган. Унинг ўрнига хорижга чиқиш учун алоҳида биометрик паспорт жорий этилади.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспорти — ўз эгасининг шахсини Ўзбекистон ҳудудида тасдиқловчи ҳужжат. Шунингдек, у ўзида электрон ахборот ташувчи (чип)га эга бўлиб, Ўзбекистон фуқаролигини ҳам тасдиқлайди.

Манба: Xs.uz