Ўзбекистонда сиртқи таълимга 135 минг абитуриент ҳужжат топширди

0

52 та олий таълим муассасасининг сиртқи бўлимига 135 минг 280 нафар абитуриент ҳужжат топширди. Танлов кўрсаткичи республика бўйича бир ўринга ўртача 10 тани ташкил қилди, дея ЎзА хабар бермоқда.

Қуйидаги олий таълим муассасаларига энг кўп ҳужжат топширилган:

Андижон давлат университети — 8181 нафар;

Самарқанд давлат университети — 7776 нафар;

Қарши давлат университети — 7725 нафар.

Энг катта танлов қуйидаги олий таълим муассасаларида қайд этилди:

Тошкент давлат педагогика университети — бир ўринга 24,1;

Андижон, Қарши, Фарғона давлат университетлари, Қўқон давлат педагогика институти — бир ўринга 17;

Жиззах давлат педагогика институти — бир ўринга 16.

Таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси баёни билан олий таълим муассасалари учун 2018—2019-ўқув йилида сиртқи таълим шаклида бакалаврлар тайёрлаш бўйича жами 14 минг 50 та қабул квоталари тасдиқланган.

 

daryo.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here