ХИТОЙДА ТЎРТ КЎЗ ВА ИККИ ОҒИЗЛИ БУЗОҚЧА ДУНЁГА КЕЛДИ…

0

 

Хитойнинг Шэньси вилоятига қарашли Дунгоу қишлоғида икки бошли мутант бузоқча дунё юзини кўрди. Унинг тўртта кўз ва икки оғизлилиги қишлоқдагиларни янада ҳайратга солди.

— Аввалига пайқамабман, — дейди бузоқчанинг эгаси Фэн Вэньхун. — Кейин яқинроқ бориб қарасам, бузоқчанинг иккита боши, тўртта кўзи ва иккита оғзи бор экан. Иккала оғзи билан ҳам сут эмяпти. Лекин боши иккиталигидан вазн оғирлашгани сабабли тик оёқда тура олмайди…

Мутант бузоқчани томоша қилишга бутун қишлоқ аҳли келди. Ҳудуд ўрмончилик пункти директор ўринбосари Цинду У Вэйнинг гапига қараганда, бу бузоқча узоқ яшай олмайди. Лекин ҳозирча бузоқча мутант ўзини яхши ҳис этяпти. Оёққа тура олмаса-да, иштаҳаси яхши. Тўртта кўз билан дунёга боқмоқда…

Шу йил июлида Бразилияда ҳам икки бошли бузоқча мутант туғилганди. Маҳаллий мутахассислар бу ҳодиса яқин қариндошлар билан жинсий муносабатга кириш туфайли содир бўлганини айтишган.

Daily Mirror