Зуҳра Ашурованинг Мадина Мухторовага қандай алоқаси бор?

0

Зуҳра Ашурова 1961 йил 31 августда Тошкентдаги Дўрмон қишлоғида таваллуд топган. Актриса оиласида уч ўғил ва уч қизнинг бири бўлган. Зуҳра Ашурова 14 ёшида касалга чалиниб, тўшакка михланиб қолади ва чет давлатда даволаниб, кейин тезда оёққа туриб кетади.

Актриса ўрта мактабда ўқиш билан бир вақтда мусиқа мактабида рубоб чалишни ҳам ўрганган. Мактабни тамомлагач эса, санъатга қизиққанлиги боис Тошкент театр ва рассомчилик институтининг актёрлик факультетига ўқишга киради. Олийгоҳни тамомлагач, у ҳозирги Ўзбек миллий академик драма театрига ишга қабул қилинади ва ўша ерда актриса сифатида фаолият юритади. Зуҳра Ашурова фаолияти давомида ўнлаб спектакль, фильмлар ва “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” номли кўрсатувда турли ролларни ижро этган ва шу орқали халққа танилган.

Зуҳра Ашурова 1987 йилда Қаҳрамон исмли режиссёрга турмушга чиққан. Бу инсон халқимизга яхши таниш бўлган актриса Мадина Мухторованинг акаси бўлади. Уларнинг ҳозирда иккита қизи ва набиралари бор. Актриса 1998 йилда отасидан, 2008 йилда эса онасидан айрилган.

Зуҳра Ашурова ўзининг актрисалик фаолияти давомида “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, “Ўзбекистон халқ артисти” унвонлари ва бир неча нуфузли мукофотлар билан тақдирланган.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here