Абдулла Қаҳҳор худосизликни тарғиб қилганмиди?

5

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик “Одамийлик мулки” асарида ёзувчи Абдулла Қаҳҳорнинг “Бемор” номли ҳикоясида Худосизлик тарғиб қилинган деган фикрни айтган. 

Муаллифдан бу борада фикрларини батафсилроқ сўраганимизда, адиб шундай жавоб берди:
– Абдулла Қаҳҳор ёзувчи сифатида ниҳоятда маҳоратли. Абдулла Қодирий сўзга қандай нуктадон бўлган бўлсалар, Қаҳҳорда ҳам бу сифат кучли ва у айтмоқчи бўлган фикрларини очиқ-ошкор билдирмаган. Масалан, сиз айтаётган “Бемор” ҳикоясини олсак, унда бир аёл оғир касал бўлиб ётибди. Кинначилар, муллалар дам солиб ётишибди. Шунда бемор аёлнинг боласига қарата: “Сен Худодан ўтиниб сўра, ёш боланинг дуоси қабул”, дейишади. Бола: “Худоё аямни дайдига даво бер”, деяпти, бола ухлаб қолган вақт онасининг жони узилди. Болани кўтариб олаётган вақтда ҳам уйқусираб: “Худоё аямни дайдига даво бер”, дейди. Ҳикоя шу билан ниҳоясига етади. Бу билан ёзувчи нима демоқчи? «Худо йўқ, бўлса, бир бедавонинг дардига нега шифо беролмади», деган иддаодами?! Бу бурунги замон динсизларининг ҳикояси – буни бугунги кунда нашр қилишда қайта элакдан ўтказиш керак.
– Ваҳоланки, ҳикоя мактаб адабиёт дарслигига киритилган.
– Ҳозир ҳам ўшандаги нодонликлар учраб туради. Кейинчалик вақт ҳаммасини измига солади, албатта. Абдулла Қаҳҳорнинг “Шоҳи сўзана”, “Сароб”, “Синчалак”, “Қўшчинор чироқлари” каби асарлари ҳам партиянинг чақириғига жавоб тарзида ёзилган. Буларни қайта нашр қилиш масаласида шошмасдан иш тутиш лозим. Аммо филологик нуқтаи назардан талабалар Абдулла Қаҳҳор адабий маҳоратини, ёш ёзувчилар тили ва услубини ўрганиши керак.
Манба: UzA.uz

5 ФИКРЛАР

  1. Тохир Малик аввал Абдулла Каххордек хикоялар ёзишни ўргансин. Кейин танқид қилсин. Юқоридаги фикрларни «менинг шахсий фикрим» деб айтиши керак эди.

    • O’z davrida Belinskiyning tanqidlariga chiday olmagan ba’zi bir qalam ahli «Belinskiy avval loaqal o’zi tanqid qilayotgan asar savyasida biror narsa yozsin, keyin tabqid qilsin», – degan iddaoda bo’ladilar. Bularga javoban Belinskiy: «Men tovuq emasman. Tuxum qo’ya olmayman. Ammo tuxumning mazasini har qanday tovuqdan yaxshi bilaman» – degan ekan.

  2. Tanqid qilishni biladigan odam faqat bir tomonlama tanqid qilmaydi. Tohir Malikni yozuvchi sifatida hurmat qilardim, afsus fikrlari men oylagandan ancha sayoz ekan!

  3. A. Qahhor bu yerda xudosizlikni targ’ib qilgan emas, ilmsizlik, johillikning yuqori cho’qqisini ko’rsata bilgan. Qoyilmasman Tohir Malikka!

Comments are closed.