Америкалик лотерея ўйини ишқибози ютуқли рақамларни 5 йил олдин тушида кўрган экан…

0

 

Ҳақиқатан, навбатдаги лотерея чиптасини сотиб олиб рақамларни белгилаган Американинг Нью-Йорк штатида яшовчи Мэри Уилсон исмли аёл бу рақамларни кўп йиллар олдин тушида кўрган экан. Шу рақамлар албатта унга бахт олиб келишига қаттиқ ишонган ҳолда ҳар гал лотерея чиптаси харид қилганда, ўша рақамларнигина белгиларкан. Мана, ниҳоят тушидаги рақамлар ишончини оқлади. Яқинда сотиб олган лотереясидаги рақамлардан бештаси тўғри келди ва Уилсон хоним 1 миллион доллар ютуқ эгасига айланди.

Аслида у эри ва яна бир таниш жуфтлик билан биргаликда лотерея ўйнаб, агар ютуқ чиқса, тенг бўлишишга келишган экан. Сўзида турди. Тўланган солиқлардан ташқари, ҳар бирларига 168 039 минг доллардан пул тегди. Барибир бойиб қолишди.

UPI

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here