Айрим нашрларга мажбурий обуна бўлиш бекор қилинди

2

Президентимизнинг “Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Унга асосан, норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси қабул қилинмоқда.

Эндиликда бу йўналишдаги устувор вазифалар сифатида қонунчилик базасини тизимлаштириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш жараёнлари сифатини ошириш, уларнинг ижроси мониторингини такомиллаштириш учун замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилади. “Ақлли тартибга солиш” модели элементларини татбиқ этилади.

Фармон билан бундан буён амалдаги норматив-ҳуқуқий ва идоравий ҳужжатлар орқали ҳам ҳал қилиш мумкин бўлган турли масала ҳамда муаммолар бўйича кетма-кет янги қарор тайёрлаш амалиётига чек қўйилади. Шу билан бирга, Фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 январдан эътиборан давлат органлари ва ташкилотларининг “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ахборотномаси”, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари тўплами” ва “Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами”га мажбурий обуна бекор қилинмоқда.

Эндиликда ушбу тўпламлар Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига (www.lex.uz) ўтказган ҳолда нашр этилади.

Манба: Xs.uz

2 ФИКРЛАР

Comments are closed.