Башар Асаднинг рафиқаси саратон туфайли касалхонага ётқизилганидан кейин баёнот берди

0

Сурия президенти Башар Асаднинг рафиқаси Асма ОАВда у хавфли турдаги ўсимта аниқлангач, шифохонага ётқизилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганидан сўнг баёнот берди.

«Мен дунёни қатъиятлилик, куч ва курашга ўргатган халқнинг вакили бўламан. Менинг қатъийлигим сизлар ўтган йиллар давомида кўрсатган қатъийлигингиз ва сабр-бардошингиздан келиб чиқади», – дейилади унинг баёнотида. Баёнот Сурия етакчисининг канцелярияси твиттердаги саҳифасида эълон қилинди.

Аввалроқ, Сурия президенти Башар Асаднинг рафиқаси Асма Асадда кўкрак бези саратони аниқлангани хабар қилинганди.

Таъкидланишича, касаллик эрта босқичда аниқланган. Шунингдек, президент ваколатхонаси Асма Асадга тезроқ соғайиб кетишни тилади.

kun.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here