Бельгияда икки нафар бемор болакай эвтаназия йўли билан ўлдирилди…

0

 

Барча билади, эвтаназия бу тузалиши мумкин бўлмаган, оғриқлардан азоб чекаётган ва тез орада ўлим топиши аниқ бўлган беморларнинг махсус инъекция ёрдамида ўлдирилиши ҳисобланади. Эвтаназия қўлланиши учун беморнинг ўзи розилик билдириши ва зарур ҳужжатларга имзо чекиши зарур бўлади. Яқинда Бельгия касалхоналаридан бирида 9 ва 11 ёшли бемор болага нисбатан эвтаназия усули қўлланди. Уларнинг бири мия саратони, иккинчиси муковисцидоз хасталигидан азобланарди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, улар дунёдаги эвтаназия қўлланган ҳолда ўлдирилган энг ёш беморлар бўлиб қолишди.

Эвтаназиядан олдин болаларни руҳшунос кўрикдан ўтказди. Шу баҳонада яна бир бор икки беморнинг дарди бедаво эканига амин бўлишди. Кейин эса ота-онаси таклиф этилди. Уларнинг розилиги олингандан кейин эвтаназия усули қўлланди.

Бельгияда эвтаназияга 2002 йили расман рухсат берилган. 2014 йили эса бу усулнинг болаларга нисбатан қўлланиши мумкинлиги ҳам қонунлаштириб қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил май ойида австралиялик машҳур олим Дэвид Гудолл ҳам 104 ёшида эвтаназия ёрдамида ёруғ дунё билан видолашган.

The Irish Mirror