Бугун Равшан Эрматовнинг туғилган куни

0

Бугун энг машҳур футбол ҳакамларидан бири Равшан Эрматов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Равшан Эрматов 1977 йил, 9 август куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ҳозирда Тошкентда истиқомат қилади. У ФИФА томонидан 2003 йилдан бери халқаро ҳакамликка тайинланган.

Равшан Эрматов Осиёнинг “Энг яхши ҳакам” номинатсиясида кетма-кет тўрт маротаба ғолиб бўлган қитъадаги ягона футбол ҳакамидир. Халқаро футбол уюшмалари федератсияси уни 2011 йилда жаҳоннинг энг яхши ҳаками, деб эътироф этган.