Жириновский Петросян ва Степаненконинг ажрашиш жараёнида «бош ҳакам»ликка даъво қилмоқда…

0

 

Россиядаги либерал-демократлар партиясининг жанжалкаш етакчиси Владимир Жириновский сўз устаси Евгений Петросян ва рафиқаси Елена Степаненколарнинг ажрашиш жараёнига ҳам аралашишдан тийила олмаяпти. Яқиндаги чиқишларидан бирида шу масалага тўхталиб, эр-хотин биргаликда тўплаган бойликларини тенг ярмидан бўлишилари эмас, аксинча уларни давлат ихтиёрига топширишлари лозимлигини таъкидлаб ўтди. Тўғри, унинг тумтароқ гапларига россияликлар ҳам аллақачон кўникиб қолган. Шундай экан, эр-хотин ўртасида турган мулкнинг келгуси тақдири судьяларнинг қарори билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, Евгений Петросян ва Елена Степаненколар адвокатлар орқали ажрашиш жараёнини бошдан кечиришмоқда. Аввал Степаненко ўртадаги бойликнинг 80 фоизи унинг номига расмийлаштирилишини сўраганди. Бу чиқишидан кейин Евгений Петросян ҳам судга жавоб аризасини бериб, мулк эр-хотин ўртасида тенг бўлиниши лозимлигини айтди.

zakon. kz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here