Сурхондарёда 4 кун аввал каналда чўкиб кетган 19 ёшли йигитнинг жасади топилди

0

Сурхондарёнинг Олтинсой туманидан оқиб ўтувчи Ҳазарбоғ каналида 5 август, якшанба куни чўкиб кетган 19 ёшли йигитнинг жасади топилди.

Маълум қилинишича, дастлаб тегишли ташкилотлар канал сувини тўхтатмагани учун қидириш ишлари натижа бермаган. Сув тўхтатилганидан кейин йигитнинг жасади топилган.

Манба: Uz24.uz