Тошкентдаги дискотекада чиққан жанжалда қўриқчилар меҳмонни ўлдириб қўйди

0

 ИИББ Матбуот хизмати хабарига кўра 8 августдан 9 августга ўтар кечаси тахминан соат 00:25 ларда Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги “Aurum 898” тунги клуби олдида жанжал чиққан. Жанжал натижасида эса клуб қўриқчилари ва меҳмон ўртасида пичоқбозлик юз берган.

Маълумотга кўра, 25 ёшли Жамшид К. пичоқ билан муассасага киришга уринган. Қўриқчилар бунга йўл қўймагани учун Жамшид улардан бирига пичоқ билан зарба берган. Сўнг меҳмон ва қўриқчи ўртасида жанжал чиққан. Натижада Жамшид кўплаб тан жароҳати олган ва жароҳатлари сабаб бугун эрталаб вафот этган.

Жамшидга тан жароҳатлари етказишда айбланиб, муассасанинг уч нафар ходими ҳибсга олинган. Улар – 24 ёшли Саидазим К., 29 ёшли Шодали К. ва 26 ёшли Жаҳонгир Я. Клуб қўриқчиси бўлиб ишловчи, ҳодисанинг икки нафар иштирокчиси 41 ёшли Шерали И. ва Абдурасул М. олган жароҳатлари натижасида шифохонада қоляптилар.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here