У Афғонистонга ҳарбий хизматни ўташ учун кетиб, 30 йил деганда уйга қайтди… (ВИДЕО)

0

 

Гап Донецк вилоятидаги Тореза шаҳар фуқароси Геннадий Цевма ҳақида боради. Ҳақиқатан, Геннадий бундан роппа-роса 30 йил бурун, 20 ёшида тенгқурлари қатори ҳарбий хизматга отланган. Тақдир тақозоси билан хизматни Афғонистонда ўташига тўғри келган. Ўша пайтларда собиқ совет қўшинлари Афғонистонда маҳаллий миллатчи тўдалар ва террорчиларга қарши қонли жанглар олиб борарди. Геннадий ҳам бошқа тенгдошлар каби қўлига қурол олиб душманга қарши жанг бошлади. Бахтга қарши у ўшандаёқ миллатчи тўдалар томонидан асирга олинди. — — Мен қуршовда қолганимни жуда яхши эслайман, — дейди Геннадий. — Бошимга орқадан келиб тўмтоқ буюм билан уришган. Ҳушимдан кетганман. Кўзимни очганимда, асирликда ётардим. Улар мени ўлдиришмади. Мусулмон динини қабул қилишимни исташди. Истакларини бажо келтирдим. Кейин Ева исмли афғон аёлига уйландим. Уч фарзандли бўлдик. Тўғри, мен 30 йилдан бери бирор кун ватанимни унутмадим. Ҳар куни эслардим. Жуда-жуда қайтгим келарди. Лекин мени Афғонистондан келган жангчи-ногирон эмас, ватан хоини сифатида кутиб олишларидан қўрқардим. Хайрият, ўша кун келди. Мен она юртимга, қондошларим, қадрдонларим қучоғига қайтдим…

Ажралиш барибир оғир кечаркан. Афғон аёли Ева ҳамда унинг уч фарзанди отасини қон йиғлаб кузатиб қолишди. Худо насиб қилса, Геннадий уларни ҳам ватанига олиб келса, ажаб эмас. Ахир, у ватан хоини эмас, собиқ советлар кўрсатмасига кўра жангга отланган аскар. Шу кўрсатмани деб ногирон бўлиб қолган…

Ким билсин?!.

Барибир Геннадий умидини узмаслиги тайин. Суюкли оиласини ўз бағрига олади иншооллоҳ.

ru. sputnik-tj. com

 

Вернулся с войны через 30 лет

Геннадий отправился на войну в Афганистане юнцом, а домой на Украину вернулся через 30 лет. Этой трогательной встречи с родными людьми он ждал почти всю жизнь

Опубликовано ТОК Суббота, 7 июля 2018 г.