Ўлимга маҳкум этилган қотил тезроқ ўлишни истамоқда. Аммо бундай «бахт»ни ундан дариғ тутишмоқда…

0

 

Американинг Невада штатидаги интизом кучайтирилган колонияда 2007 йили ўлимга маҳкум этилган маҳбус яшайди. У Лас-Вегасдаги отелда бировни ўлдириб, кейин жасадни майдалаб ташлаб кетганди. Қотил ўшанда 22 ёшда бўлган. Ҳозир эса 33 ёшга етди. Унинг айтишича, ўлимини кутишдан жуда чарчаган. Шу пайтгача икки марта жазо ижросини ортга суришди. Бунга сабаб шуки, Невада штатида ўлимга маҳкум маҳсубларга нисбатан қўлланадиган дори масаласида ҳануз можаролар тўхтамади.

— Менга нима? — дейди Скотт Дойзер исмли бу маҳбус. — Можаролар уларнинг иши. Менга тезроқ ўша дори савилдан укол қилиб ўлдиришларини хоҳлайман. Бу турмада яшагандан ўлим топган афзал…

Унинг айтишича, яқинда яна соқчиларни кўпайтиришди. Улар Дойзер асабийлик туфайли жонига қасд қилишидан қўрқишмоқда экан.

— Мен жинни бўлибманми жонимга қасд қилиб? — деди бунга жавобан маҳбус. — Барибир ўлимга ҳукм этишган. Битта укол қилишса, ухлайман-у, қайтиб уйғонмайман. Менга шуниси осон-да! Ўзимни қийнаб ўлдириб аҳмоқмидим?!.

Афсуски, Невада штати прокурорлари, турма маъмурияти Дойзерни ўлдиришга шошилишмаяпти. Навбатдаги муҳокамани 2018 йил 10 сентябрига қолдиришди.

lenta. ru