Ўзбекистон халқ артисти «Ўзбекконцерт»нинг халққа мурожаатини «шошилинч қарор», дея баҳолади

0

Озодбек Назарбеков «Ўзбекконцерт»нинг қўшиқлар рўйхатини тузиш қарорига муносабат билдирди.

Ўзбекистон Маданият вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков «Ўзбекконцерт»нинг тўй-ҳашамларда куйланадиган қўшиқлар рўйхатини шакллантириш қарорини «шошилинч қарор», дея баҳолади.

«Ўзбекларда «сал шошиб қўйибди» дейилади-ю. Мана бу ерда ижодкорлар ўтирибди, билишадики, санъат асарлари халқнинг фикридан келиб чиқиб танланмайди. Санъат асарлари халқ орасида тарғиб қилинади. Тўйда нимани ижро қилайлик, деган масалани халқга ташлашдан кўра, уни тарғиб қилиш тўғрироқ бўларди», – деди Назарбеков бугун Тошкентда ўтказилган матбуот-анжумани давомида.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси тўй-ҳашамларда куйланадиган қўшиқлар бўйича тавсиявий характерга эга бўлган махсус йўриқнома ишлаб чиқиш режасини билдирган эди. Муассасанинг ушбу ғояси интернет фойдаланувчилари орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Фейсбук фойдаланувчилари «Ўзбекконцерт» бу кетишда яқинда «тавсия этиладиган келинлар рўйхати»ни шакллантиришига ҳам шубҳа қилмасликларини билдирган эдилар.

sputniknews-uz.com

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here