Халқнинг норозилигига қарамасдан, Даврон Кабулов 9 қаватли меҳмонхона қурмоқчими? (видео)

1

«Telegram» тармоқларида «Миллион» жамоаси аъзоси Даврон Кабулов 9 қаватли меҳмонхона қураётганлиги ҳақида хабар тарқалди.

Маълум бўлишича, бу иморатнинг қурилишига ўша ерда яшаётган аҳоли норозилик билдирган. Чунки уларга қурилиш бошланишидан аввал Даврон Кабуловнинг ота-онаси келиб, бир қаватли уй қурамиз деб айтишган. Анча вақтдан сўнг эса тўққиз қаватли уй пойдевори учун чуқур қазилган. Қазиш вақтида бошқа уйларнинг пойдеворларига ҳам  зарар етказилган. Бу ҳолатдан кейин уй эгалари қурилишга бошчилик қилаётган Даврон Кабуловнинг амакисига мурожаат қилишган. Лекин у: «Хоҳлаган жойингга бор, ҳоким менга, хоҳласанг, ўн қават қилиб қуравер деган», деб жеркиб берган. Шундан сўнг аҳоли Санитария ва эпидемиология назорати(СЭС)га шикоят йўллаган. СЭС бинонинг баландлиги ердан тўрт ярим метр юқори кўтарилмасин, деб қарор чиқарган. Аммо, барибир, иморатнинг савлати тўрт ярим метрдан ошиб кетган.

Қурилишдаги ишчилардан сўралганда, улар беш қаватли уй қуряпмиз, деб айтишган. Даврон Кабулов билан гаплашилганда, у индамасликлари учун шикоятчиларга пул ёки кўчиб кетишлари учун уй таклиф қилган. Лекин унинг таклифидаги уй талабга жавоб бермайдиган аҳволда бўлган.

Бу ишларни текшириш учун ҳоким ўринбосари ва маҳалла ходимлари келган. Лекин, барибир, ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган. Улар кетиши биланоқ яна қурилиш давом этган. Ҳозирда қаерга шикоят қилишни билмай одамларнинг боши қотган.

Воқеа тафсилотини қуйидаги видеодан билиб олишингиз мумкин.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

1 ТА ФИКР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here